понедельник, 23 апреля 2018 г.

Yurtimiz tozaligi yoʻlida tinmay mehnat qilayotgan Obodonlashtirish hodimlari safini qanchalik kengaytirmaylik "Siz u bizdek birovning mehnatini qadrlovchi" yurtdoshlari ongli ravishda tozalikka rioya qilmagunlaricha erishib boʻlmaydi.

Aziz yurtdoshlar har doim farzandlarimizga oʻrnak boʻluvchi amallarni qilaylik. Zero, farzandlar birinchi navbatda ota-onasini ideal hisoblaydi. 

Azizlar Vatanimiz har qarich yerini bulgʻayotgan kimsalarni tartibga solishda birgalikda kurashaylik!

Vatanimiz ravnaqi yoʻlida birlashaylik!!!!! 

воскресенье, 5 февраля 2017 г.

DIPLOMATIK FAOLIYAT USULLARI



      Ҳозирги замон дипломатияси Ф.Де Кольер, Г.Николсон, Ж.Камбон ва бошқа олимлар, дипломатларнинг илмий асарларида тавсия этилган ва тажрибада синалган қуйидаги усулларга таянади: тўғрилик ва ростгўйлик, ўзаро ишонч ва бир-бирини ҳурмат қилиш, халқаро қонунларга асосланган ҳолда иш юритиш, илм, фан ва техника имкониятлари ҳамда таҳлилий маълумотлар унумли фойдаланиш ва ҳ. Бугунги дипломатия ўрта асрларда амалиётда кенг қўлланган маккорлик, алдамчилик, фитна уюштириш, ёлғон хабар тарқатиш ва зўравонлик ишлатиш каби Н.Макиавелли (Италияда уйғониш даврида яшаб ижод этган олим, ёзувчи ва дипломат) тавсия этган усулларни мутлақо рад этади. Халқаро тажриба ва бир қатор илмий китобларнинг тасдиқлашича, ўз фаолиятида ўрта аср усулларидан фойдаланган дипломатнинг қилмиши тез орада фош бўлади ва ножўя хатти-ҳаракати билан нафақат ўзига ёки элчихонасига, балки ўз давлати обрўсига ҳам катта зарар етказади. Йўқотилган ишончни яна қайтадан тиклаш эса халқаро муносабатларда жуда оғир кечади.


"I Love Uzbekistan" "Danchik"


Diplomatik faoliyatning shakl va yo'nalishlari



           Давлат дипломатик фаолиятининг шакл ва йўналишлари қуйидагилардан иборат: дипломатик ёзишма, давлат ва ҳукумат раҳбарларининг чет элларга расмий сафарларини тайёрлаш, музокаралар олиб бориш, халқаро шартномаларни тайёрлаш ва имзолаш, халқаро конференцияларда қатнашиш, хорижий давлатларда дипломатик ва консуллик ваколатхоналарини очиш ва уларнинг фаолиятларини мувофиқлаштириш, халқаро ташкилотлар фаолиятида давлат вакилларининг иштироки, муҳим халқаро масалалар бўйича давлат позициясини матбуотда эълон қилиш, халқаро ҳужжатларни расмий чоп этиш ва ҳоказо.


"I Love Uzbekistan" "Danchik"

Diplomatik Xizmat



Дипломатик хизмат давлат тизими доирасида ташкил этилган хизмат турларидан бири бўлиб, у ташқи алоқа идорасининг марказий аппарати, шунингдек, унинг мамлакат ичидаги ва хорижий давлатлардаги кўп сонли бўлимларидан ташкил топган. Дипломатик хизматнинг асосий вазифаси – дипломатия зиммасига юклатилган ўта муҳим ва нозик вазифаларни, яъни чет давлатлар, халқаро ташкилотлар билан кенг қамровли, ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш ва уларни ривожлантиришдан иборат. Ҳар бир давлатнинг дипломатик хизмати унинг тарихий тажрибаси, анъаналари, ўзида мавжуд иқтисодий, молиявий ва кадрлар ресурси асосида қўйилган вазифаларни бажариш йўлидаги фаолият усуллари, восита ва йўналишлари ҳамда шаклларини белгилайди.
  
"I Love Uzbekistan"

TASHQI SIYOSAT NIMA?

        Ташқи сиёсат деганда ҳар бир давлатнинг халқаро муносабатларда тутган умумий курси тушунилади. Ташқи сиёсат ички сиёсат билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ҳар қандай давлат ўз ички манфаатлари асосида ташқи сиёсат йўлини белгилайди. Масалан, бир давлат ташқи дунё билан иқтисодий, иккинчиси сиёсий ва иқтисодий, учинчиси маданий ва санъат, тўртинчиси эса спорт соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиради. Ташқи сиёсат ушбу танланган курсни амалга оширишдаги мақсад ва вазифаларни ҳамда уларнинг ҳаётга татбиқ этиш воситалари, шакл ва усулларини белгилайди.

Ташқи сиёсатнинг асосий вазифаси давлатнинг иқтисодий – ижтимоий тараққиёти, хавфсизлиги ҳамда давлат ва унинг фуқаролари ҳуқуқи ва манфаатларини чет элларда ҳимоя қилишини таъминловчи муҳитни барпо этишдир. Бундай муҳитни вужудга келтириш учун ҳар бир давлат қўшни ва узоқдаги давлатлар билан алоқа ўрнатади, муносабатда бўлади, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга интилиб, музокаралар олиб боради ва ниҳоят у ёки бу масала бўйича муайян келишувга эришади. Давлатлар ўртасидаги айнан ана шу алоқалар халкаро – давлатлараро муносабатлар тушунчасини ифода этади. Халқаро-давлатлараро муносабатларни амалга оширишда ташқи сиёсат ўзининг асосий воситаси бўлмиш дипломатияга таянади.     "I Love Uzbekistan" "Danchik"

DIPLOMATIYA



Дипломатия - ҳар бир мустақил давлатнинг ўз ташқи сиёсатини амалга оширишида муҳим восита ҳисобланади. Дипломатиянинг моҳияти шундаки у, биринчидан, халқлар, давлатлар ўртасида пайдо бўладиган турли низо ва келишмовчиликларни юзага чиқарувчи муаммоларни ноҳарбий, тинчлик йўллари, усул ва воситалари билан ҳал этиш, иккинчидан, давлатлар ўртасида турли соҳалар бўйича ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш ва уни ривожлантиришда алоҳида ўрин тутади.