TASHQI SIYOSAT NIMA?
Ташқи сиёсат деганда ҳар бир давлатнинг халқаро
муносабатларда тутган умумий курси тушунилади. Ташқи сиёсат ички сиёсат
билан чамбарчас боғлиқ
бўлиб, ҳар қандай давлат ўз ички манфаатлари асосида ташқи сиёсат йўлини
белгилайди. Масалан, бир давлат ташқи дунё билан иқтисодий, иккинчиси сиёсий ва
иқтисодий, учинчиси маданий ва санъат, тўртинчиси эса спорт соҳасида ҳамкорлик
алоқаларини ривожлантиради. Ташқи сиёсат ушбу танланган курсни амалга
оширишдаги мақсад
ва вазифаларни ҳамда уларнинг ҳаётга татбиқ этиш воситалари, шакл ва усулларини
белгилайди.
Ташқи сиёсатнинг асосий вазифаси давлатнинг иқтисодий –
ижтимоий тараққиёти, хавфсизлиги ҳамда давлат ва унинг фуқаролари ҳуқуқи ва
манфаатларини чет элларда ҳимоя қилишини таъминловчи муҳитни барпо этишдир. Бундай муҳитни
вужудга келтириш
учун ҳар бир давлат қўшни ва узоқдаги давлатлар билан алоқа ўрнатади, муносабатда
бўлади, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга интилиб, музокаралар олиб боради ва ниҳоят
у ёки бу масала бўйича муайян келишувга эришади. Давлатлар ўртасидаги айнан ана
шу алоқалар халкаро
– давлатлараро муносабатлар тушунчасини ифода этади. Халқаро-давлатлараро
муносабатларни амалга оширишда ташқи сиёсат ўзининг асосий воситаси бўлмиш
дипломатияга таянади. "I Love Uzbekistan" "Danchik"
Комментариев нет:
Отправить комментарий