воскресенье, 5 февраля 2017 г.
Diplomatik faoliyatning shakl va yo'nalishlari
Давлат дипломатик фаолиятининг шакл ва йўналишлари қуйидагилардан иборат: дипломатик ёзишма, давлат ва ҳукумат раҳбарларининг чет элларга расмий сафарларини тайёрлаш, музокаралар олиб бориш, халқаро шартномаларни тайёрлаш ва имзолаш, халқаро конференцияларда қатнашиш, хорижий давлатларда дипломатик ва консуллик ваколатхоналарини очиш ва уларнинг фаолиятларини мувофиқлаштириш, халқаро ташкилотлар фаолиятида давлат вакилларининг иштироки, муҳим халқаро масалалар бўйича давлат позициясини матбуотда эълон қилиш, халқаро ҳужжатларни расмий чоп этиш ва ҳоказо.
"I Love Uzbekistan" "Danchik"
Diplomatik Xizmat
Дипломатик хизмат давлат тизими доирасида
ташкил этилган хизмат турларидан бири бўлиб, у ташқи алоқа идорасининг марказий
аппарати, шунингдек, унинг мамлакат ичидаги ва хорижий давлатлардаги кўп сонли
бўлимларидан ташкил топган. Дипломатик хизматнинг асосий вазифаси – дипломатия зиммасига юклатилган ўта муҳим ва нозик вазифаларни, яъни
чет давлатлар, халқаро ташкилотлар билан кенг қамровли, ўзаро манфаатли ҳамкорлик
муносабатлари ўрнатиш ва уларни ривожлантиришдан иборат. Ҳар бир давлатнинг
дипломатик хизмати унинг тарихий тажрибаси, анъаналари, ўзида мавжуд иқтисодий,
молиявий ва кадрлар ресурси асосида қўйилган вазифаларни бажариш йўлидаги фаолият
усуллари, восита ва йўналишлари ҳамда шаклларини белгилайди.
"I Love Uzbekistan"
TASHQI SIYOSAT NIMA?
Ташқи сиёсат деганда ҳар бир давлатнинг халқаро муносабатларда тутган умумий курси тушунилади. Ташқи сиёсат ички сиёсат билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ҳар қандай давлат ўз ички манфаатлари асосида ташқи сиёсат йўлини белгилайди. Масалан, бир давлат ташқи дунё билан иқтисодий, иккинчиси сиёсий ва иқтисодий, учинчиси маданий ва санъат, тўртинчиси эса спорт соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиради. Ташқи сиёсат ушбу танланган курсни амалга оширишдаги мақсад ва вазифаларни ҳамда уларнинг ҳаётга татбиқ этиш воситалари, шакл ва усулларини белгилайди.
Ташқи сиёсатнинг асосий вазифаси давлатнинг иқтисодий – ижтимоий тараққиёти, хавфсизлиги ҳамда давлат ва унинг фуқаролари ҳуқуқи ва манфаатларини чет элларда ҳимоя қилишини таъминловчи муҳитни барпо этишдир. Бундай муҳитни вужудга келтириш учун ҳар бир давлат қўшни ва узоқдаги давлатлар билан алоқа ўрнатади, муносабатда бўлади, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга интилиб, музокаралар олиб боради ва ниҳоят у ёки бу масала бўйича муайян келишувга эришади. Давлатлар ўртасидаги айнан ана шу алоқалар халкаро – давлатлараро муносабатлар тушунчасини ифода этади. Халқаро-давлатлараро муносабатларни амалга оширишда ташқи сиёсат ўзининг асосий воситаси бўлмиш дипломатияга таянади. "I Love Uzbekistan" "Danchik"
DIPLOMATIYA
Дипломатия - ҳар бир мустақил давлатнинг ўз ташқи
сиёсатини амалга оширишида
муҳим восита ҳисобланади. Дипломатиянинг моҳияти шундаки у, биринчидан, халқлар,
давлатлар ўртасида пайдо бўладиган турли низо ва келишмовчиликларни юзага
чиқарувчи муаммоларни ноҳарбий, тинчлик йўллари, усул ва воситалари билан ҳал этиш,
иккинчидан, давлатлар
ўртасида турли соҳалар бўйича ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш ва уни ривожлантиришда
алоҳида ўрин тутади.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)